"Челси" Конте ўрнига янги мураббий топиб қўйди

7 май,2017, 17:00 632


“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте мавсум якунида “Стэмфорд Бриж”ни тарк этиши мумкинлигини яширмаган. Айни дамда унинг “Интер” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, италиялик мутахассис оиласи шу вақтгача ватанида. Шу сабаб унинг Италияга қайтиш эҳтимоли катта.

“Челси” хўжайини Контенинг шартномаси 2018 йилда якунига етишига қарамасдан унинг кетишига қарши эмас.

Лондонликлар унинг ўрнига янги мураббий  топиш учун кўп вақт сарфламаслиги мумкин. Сабаби ЦСКА ва Россия терма жамоаси собиқ устози Леонид Слуцкийни таклиф қилишни режалаштирмоқда, дея хабар беради The Daily Express нашри.