
"Челси" Костанинг ўрнига "Реал"нинг суперҳужумчисини олади
Кейинги пайтда жамоа муҳитини бузаётган Диего Коста "Челси"дан кетиб қолиши мумкин. Клуб раҳбарияти беқарор футболчининг кутилмаган қарорларига ҳар томонлама тайёр туриш мақсадида янги ҳужумчи олиб келиш пайига тушди. Диего Коста хитойликларнинг таклифига қизиқиб Лондон клуби таклиф қилган янги шартномани имзоламади
"Челси" раҳбарияти Диего Коста кетиб қолган тақдирда унинг ўрнига "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратани олиб келадиган бўлди. Мората эса ўз иқтидорига қарамай "Реал"да асосий ҳужумчига айлангани йўқ.
Диего Коста Англия чемпионатида 19 та ўйинда 14 та гол урди. Альваро Мората эса Мадрид клубида барча турнирлар доирасида 22 та ўйинда қатнашиб, тўққизта тўп киритди.
Фикрлар