"Челси" "Манчестер Сити"дан Агуэрони оладиган бўлди

 

 

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэрони Лондонга кўчирмоқчи.

Аргентиналик тўпурар "Манчестер Сити"ни тарк этишни истаяпти ва жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола бунга қаршилик қилмаслигини билдирди.

28 ёшли ҳужумчига Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳам қизиқмоқда ва мадридликлар бу трансферга 75 миллион фунт сарфлашга тайёр.

Жорий мавсумда Серхио Агуэро "Манчестер Сити" учун 25 та ўйин ўтказиб, 18 марта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!