"Челси" Махрезни ўз сафига чорламоқда

8 июнь, 14:56 258


“Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Рияд Махрез ёзги трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтиб кетиши кутилмоқда, дея хабар беради The Telegraph нашри. Ҳозирда ушбу футболчига “Челси” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар 26 ёшли жазоирлик футболчининг трансферини ўрганиб чиқишмоқда.

Аввалроқ Махрез ўзи ҳам бошқа клубга ўтишни хоҳлаётганини маълум қилган эди. Айни дамда “Челси”дан ташқари “Арсенал”, “Барселона” ва “Монако” клублари ҳам уни ўз сафида кўришни истамоқда.

Футболчи бу мавсум “тулкилар” сафида 48 ўйинда 10 гол (9 пас)га муаллифлик қилган.