“Челси” Португалия термаси футболчисини қўлга киритмоқчи

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу “Челси” қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

“Челси” скаутлари Канселунинг ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатидаги ўйинини кузатиб боришди ва 23 ёшли футболчини жамоага олиб келишга қарор қилишди.

Маълумот учун, Канселу 2015 йилдан буён “Валенсия” сафида тўп суриб келади. “Кўршапалаклар” унинг учун “Бенфика”га 15 млн евро тўлашган эди. Унинг испан клуби билан шартномаси 2021 йилда ниҳоясига етади.

Канселу ўтган мавсумда Ла Лигада 35 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, 4 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!