"Челси" футболчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

18 май, 19:30 190

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Курт Зума келгуси фаолиятини Испания Ла лигасида давом эттириши мумкин.

El Desmarque нашрининг хабар беришича "Валенсия" клуби Зумани ижарага олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, Элиаким Мангаля ёзда "Манчестер Сити"га қайтади, Аймен Абденур эса бошқа жамоага сотиб юборилади. Шу боис "кўршапалаклар" раҳбарияти ҳимоя чизиғида Эсекиэл Гарайга муносиб шерик олиб келмоқчи. Зума эса бу борада асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.