"Челси" ҳужумчиси Ла лига клубига ўтиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Goal хабарига кўра, уни “Севилья” ярим мавсумга ижарага олмоқчи. Белгиялик футболчи “аристократлар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти ва ЖЧ-2018 олдидан ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартирмоқчи.

Ўз навбатида, “Челси” Бацҳуайининг ўрнига муносин ўринбосар топгунига қадар уни қўйиб юбормоқчи эмас.Хабарда айтилишича, андалусияликлар Батшуайини қўлга кирита олмаса, Сандро Рамирес ёки Стеван Йоветичлар номзодига тўҳтаталади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!