"Челси" сафарда қийин ғалабага эришди (видео)

29 октябрь,2017, 08:50 157

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 10-турида "Челси" сафарда “Борнмут”  меҳмони бўлди.

Кескин курашларга бой ўтган ўйин тақдирини Эден Азар томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Якуний ҳисоб 0:1.

Шу тариқа Антонио Конте шогирдлари ўз очколари сонини 19тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалининг 4-ўрнини сақлаб қолишди. "Борнмут" эса 7 очко билан 19-ўринга тушиб кетди.

Қуйида эса сиз ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: