"Челси" сафарда йирик ғалабага эришди (видео)

Бугун Англия Премьер-лигасида 24-турн ўйинлари старт олди. Лондоннинг “Челси” клуби сафарда “Брайтон”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда Антонио Конте шогирдлари сафарда бўлишларига қарамай, 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

3-дақиқада Эден Азар ҳисобни очди. Орадан яна шунча дақиқа ўтгач эса Виллиан ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

76-дақиқада Азар дублга эришган бўлса, Мозес 88-дақиқада тўп киритиб, учрашувга “якуний нуқта” қўйди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳи билан танишасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!