"Челси"дан кетиши ойдинлашган Контени Парижда кутишмоқда

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жорий мавсум якунлангач ПСЖда иш бошлаши мумкин.

“Аристократлар” хўжайини Роман Абрамовичга ёқмай қолган италиялик мутахассисни Париж клуби ўзига жалб этмоқчи. Ўз навбатида Конте ҳам яқинларига мавсум якунлангач “Челси”дан кетиши ва кетма-кет 3 йил раҳбарият билан зиддиятда фаолият олиб бориш ниятида эмаслиги ҳақида айтган.

Ёзда Унаи Эмерини истеъфога чиқаришни режалаштираётган ПСЖ раҳбариятида шунингдек МЮ устози Жозе Моуриньони таклиф қилиш варианти ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!