Чемпионлар лигасида ярим финалчилар номи аниқланди

259

Чемпионлар лигасида ярим финалчилар номи аниқланди

Хоккей бўйича Чемпионлар лигасида чорак финал баҳсларининг жавоб учрашувлари ўтказилди.

Швецияда «Брюнес» жамоаси Чехиянинг «Тршинес» клубини қабул қилди. Сафарда ўйнашига қарамасдан ўйин тизгинини ўз қўлига олган «Тршинес» мезбонларни 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Чехиянинг яна бир клуби «Комета Брно» эса Финляндиянинг «Ювяскюля»сига – 3:5 ҳисобида енгилди.

Шунингдек чорак финалда «Сюрих» (Швейцария) ўз майдонида «Либерес» (Чехия)га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, «Векше» (Швеция) – «Берн» (Швейцария) учрашуви 4:2 ҳисобида якунланди.

Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувлари 2018 йилнинг 9 январь куни ўтказилади. Унда «Векше» – «Либерес» , «Ювяскюля» – «Тршинес» жамоалари ўзаро рақобатлашади.

Ўхшаш хабарлар