Чемпионшип жамоалари голни аниқлаш тизимини тадбиқ этишга келишиб олишди

Англияда премьер-лигадан кейинги ўринда турувчи мусобақа ҳисобланган Чемпионшипда келгуси мавсумдан бошлаб голни аниқлаш тизимидан фойдаланилади.

Кеча мусобақада иштирок этаётган жамоалар буни қўллаб-қувватладилар ва улар бу лойиҳани ташкилотнинг июнь ойида ўтказиладиган йиллк мажлисига тақдим этишга келишиб олишди.

Таъкидлаш керакки, бу тизим тўп дарвозага киргач, ҳакамни махсус вибрация ёки оптик сигнал орқали огоҳлантиради.

Маълумот учун, бу тизимдан айни дамда Англия премьер-лигасида, Италия А Серияси, Франция 1-Лигаси, УЕФА Чемпионлар лигаси ва шунингдек Европа ҳамда Жаҳон чемпионати ўйинларида фойдаланилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!