1429 0

UFC компанияси раҳбари Дана Уайт америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва ирландиялик жангчи Конор Макгрегор жанги олдидан ўтказилган матбуот анжуманлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен анчадан бери жанглар бизнесида фаолият юритиб келаман, аммо Мейвезер — Макгрегор жанги атрофида бўлаётган воқеаларни биринчи марта кўрмоқдаман. Жанг олдидан бундай йирик  ташкилотчиликлар ҳеч қачон бўлмаган. Дунё бу жангдан шунчаки ақлдан озди. Агар ареналарга мухлислар киридиган бўлса, жой етмай қолиши аниқ эди. Бу жанг кечаси ҳақида яна нима дейиш мумкин?! Кўриниб турибдики, Макгрегор — Мейвезер жанги яккакурашлар тарихидаги энг йирик маросимдир, — дейди Уайт Меган Оливига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор — Мейвезер тўқнашуви 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98