Дани Алвес ЕЧЛда юбилей ўйинини ўтказди

 

ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес Европа Чемпионлар Лигаси доирасида “Бавария”га қарши ўйинда майдонга тушди.

Бу бразилиялик футболчи учун ЕЧЛда юзинчи ўйини бўлди. Мазкур ўйинда Дани Алвес гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Алвес мусобақада 100 ва ундан кўп учрашув ўтказган иккинчи бразилияликка айланди. Данидан кўпроқ фақат “Реал”нинг собиқ футболчиси Роберто Карлос майдонга тушган. Унинг ҳисобида 120 та ўйин бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!