Дани Алвеш: Иккинчи бўлимда "Реал" шунчаки ажойиб ўйнади

4 июнь,2017, 15:05 600

Дани Алвеш: Иккинчи бўлимда

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Дани Алвеш кеча бўлиб ўтган "Реал"га (1:4) қарши ЕЧЛ финалидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо, "Реал" иккинчи бўлимда ажойиб ўйнади. Ўйламайманки биз рақибдан бунданам кўпроғини кутишимиз мумкин эди. Жамоалар ўртасидаги фарқ шунда эдики, биз бугун одатдагидек ҳимояланмадик.
Агар жамоа 90 дақиқа давомида ўзининг максимал кучини кўрсатиб ўйнамаса, "Реал" тезлик билан буни жазолаши мумкин",
- дейди бразилиялик футболчи Mediaset Premium нашрига берган интервьюсида.