Давид Луис тиззаси операция қилинмаслигига умид қилмоқда

21 март, 22:10 417

Давид Луис тиззаси операция қилинмаслигига умид қилмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Давид Луис уч ойдан буён, аниқроғи "Манчестер Сити"га қарши баҳсда Серхио Агуэро билан бўлган тўқнашувдан кейин тиззасида оғриқ ҳис қилиб келмоқда.
"Терма жамоа учрашувлари учун ажратилган вақт менинг тиззамга дам олиш имкониятини беради. Бу мен учун жуда фойдали. Мен тиззамда ҳеч ким ҳис қилмаган оғриқни сезяпман. Умид қиламанки ёзда операцияга муҳтож бўлмайман. Аммо, мен озроқ бўлсада дам олишимдан ҳурсандман. Бу нафақат тиззам учун, балки бутун организмим учун фойдали", - дейди бразилиялик футболчи the Evening Standard нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Давид Луис жорий мавсум "Челси" сафида премьер-лиганинг 24та учрашувида асосий таркибида майдонга тушган.