Давидс: "Манчестер Юнайтед"да ҳақиқий эркаклар ўйнаяпти

24 май, 12:25 589

Давидс:

“Аякс” клуби тарбияланувчиси ва Голландия футболи афсоналаридан бири ҳисобланган Эдгар Давидс бугун бўлиб ўтадиган “Аякс” ҳамда “МЮ” жамоалари ўртасидаги Европа лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳозир “Манчестер Юнайтед”да ҳақиқий эркаклар ўйнамоқда. “Аякс”да эса аксарият футболчилар ҳали ёш бола. Моуриньо бугун ҳимоявий тактика танлаб, барчасини “Аякс”нинг қўли билан амалга ошириши мумкин. Масалан, Марсьяль ёки Рашфорд каби 2-3та тезкор футболчиси бор жамоа албатта шу йўлни танлайди.

Мен уларни яқиндаги ўйинларини кузатдим, фарқ катта. Улар анча тезкор ва улар “Аякс”ни янчиб ташлашлари мумкин. Аммо, “Аякс”нинг финалга қадар етиб келганининг ўзи ҳам катта натижа ва улар бугун ортиқча босмсиз ҳаракат қилишлари мумкин. Муҳими хато қилмаслик. Чунки, “МЮ” ҳар қандай хатони кечирмаслиги мумкин”, - дейди Давидс.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги Европа лигаси финали бугун Стокгольм шаҳридаги «Френдс-Арена»да бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.