Даврон Ҳошимов: "Қизилқум" билан очиқ футбол кўрсатамиз деб ўйлайман"

6 август,2017, 00:25 303

Даврон Ҳошимов:

 

"Пахтакор" ҳимоячиси "Қизилқум" билан учрашувдан аввал ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни яхши ўтди. Машғулотларни юқори кайфиятда олиб бордик. Олдимизга қўйилган мақсад - Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиш. Бунинг учун 15та ўйинда максимал очколар йиғишимиз керак.

16-тур ўйинига яхши ҳозирлик кўрдик. Туркиядаги йиғинда тактик ва стандарт жиҳатлар устида ишладик. "Қизилқум" жамоавий яхши ўйнайди. Ўзига яраша ишонган футболчилари бор. Рақибдан келиб чиқиб, тактика қўллаймиз. Очиқ футбол кўрсатамиз деб ўйлайман. Мухлисларимизга ғалаба қозониш орқали хурсандчилик тақдим этишни ўйлаяпмиз", - деди Даврон Ҳошимов.