Дель Пьеро: "Ювентус"да Роналдуга жой топилади

25 июнь,2017, 16:05 594

Дель Пьеро:

Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро “Реал”ни тарк этишни мақсад қилган Криштиану Роналдуга “кекса синьора” такрибида ҳам жой топилишини айтди.

“Ювентус” барибир  Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олади.

Криштиану Роналдуга келадиган бўлсак, агар у ростан ҳам “Реал”дан кетишни истаётган бўлса, “Ювентус”да унга жой топилади”, - дейди италиялик собиқ футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчига ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.