Денис Истомин жуфтлик баҳсларида қаттиқ курашди
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин янги мавсумни мағлубият билан бошлади.
Таиландда ўтказилаётган "Bangkok Challenger - 2017" халқаро турнирининг жуфтлик беллашувларини россиялик Михаил Елгин билан бирга ўтказаётган ҳамюртимиз дастлабки баҳсда франциялик Григори Баррера ва Жонатан Эссерик билан рақобатлашди.
Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда франциялик теннисчилар жуфтлиги 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучиб, кейинги даврага чиқди.
Энди Денис Истомин яккалик баҳсларида ўйнайди. Иккинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз дастлабки босқичда мезбонлар вакили Гонгсуп Гонгкар билан рақобатлашади.
Фикрлар