Денис Истоминга қуръа омадли келди

21 март, 08:37 494

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин АҚШнинг Майами шаҳрида бошланган "Мастерс" туркумидаги юқори нуфузли мусобақа - "Miami Open - 2017" турнирининг асосий тўридан жой олди.

"Miami Open - 2017" мусобақасининг бу йилги мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Дунёнинг энг кучли теннисчилари иштирок этаётган ушбу турнир қуръасига кўра, Денис Истомин биринчи даврада россиялик Александр Кузнецов билан рақобатлашадиган бўлди.

Денис Истомин ва Александр Кузнецов бунгача икки маротаба ўзаро куч синашган. 2013 йилда ўтказилган Москвадаги "Kremlin Cup - Moscow" ва Лондондаги "AEGON Championships - London" мусобақаларида ҳамюртимиз рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

SPORTS.uz