Денисовни операция қилишди

Москванинг “Локомотив” хамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов елкасидан жароҳат олган эди. “Локомотив” расмий сайтининг хабар беришича, Виталий Германияда муваффақиятли операция қилинган.

Москва клуби бош шифокори Никита Карлицкийнинг сўзларига кўра, барчаси яши ўтган ва тикланиш жараёни бошланган.

“Ўзимни яхши хис этмоқдаман.  Аммо елкамдаги оғриқ хали бор. Операция яхши ўтди. Чамаси 3,5 соат давом этди. Шифокор икки ҳафтадан сўнг бассейн ва залдаги машғулотларга киришишим мумкинлигини айтди. Энди янада кучлироқ бўлиб қайтаман”, – деб айтиб ўтди ҳамюртимиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!