Денисовнинг жамоадоши Европа лигасида энг яхши деб топилди

Москванинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Жефферсон Фарфан Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди.

Мухлислар томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра, у 41 % овоз тўплаб ҳафта футболчиси деб топилди. У “Копенгаген”га қарши баҳсда дубл муаллифига айланган эди.

Иккинчи ўринни 25 % овоз тўплаган Андре Силва эгаллади. Португалиялик форвард “Аустрия”га қарши кечган ўйинда икки гол киритишга муваффақ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!