Депай “Лион” сафида дебют голини киритди (видео)

Кеча Франция чемпионатининг 24-турида “Лион” ўз майдонида “Нанси” клубини қабул қилди. Ўйин майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида ўтди ва бу устунлик якунда ҳам ўз тасдиғини топди. “Лион” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси учрашувда қишки трансфер даврида “Манчестер Юнайтед”дан “Лион” сафига кўчиб ўтган Мемфис Депай ўзининг француз клубидаги дебют голини киритди.

"Лион" – "Нанси" – 4:0 (2:0)

Голлар: Вальбуэна 39’ – 1:0, Фекир 43’ – 2:0, Ляказетт 54’ (пенальти) – 3:0, Депай 58’ – 4:0

“Лион”: Лопеш, Жалле, Маммана, Янга-Мбива, Морель, Тусар, Гоналон, Корне, Фекир, Вальбуэна (Депай 40’), Ляказетт (Ферри 76’)

Заҳира: Рыбус, Горжелен, Дардер, Гаспар, Ауа

“Нанси”: Черник, Куффо, Дьянь, Бадила, Сету (Манданн 59’), Аит Бенассер (Робич 60’), Диарра, Гуйдилейе, Дал (Кулибали 59’), Хаджи, Мауасса

Заҳира: Диа, Н'Ди, Маршетти, Н'Гессан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!