Дэвис Кубоги: Истомин ғалаба қозонди, Файзиев мағлуб бўлди

Бугун теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобларнган Дэвис кубоги Осиё/Океания сарарлаш босқичи “I” гуруҳи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореянинг Кимчон шаҳрида Жанубий Корея терма жамоасига қарши кортга тушди.

Куннинг дастлабки баҳсида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Дак Хи Ли билан тўқнаш келган бўлса, иккинчи учврашувда Шерзод Файзиев кореяликларнинг биринчи рақамли ракеткаси Хён Чунга қарши кортга тушди.

Хусусан, Истомин илк ўйинда кореялик рақибини 4:6, 6:2, 7:6 ва 6:4 натижаси билан мағлуб этган бўлса, Файзиев 4:6, 4:6, 7:6, 6:4 ва 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Қайд этиш лозим, эртага Истомин/Файзиев жуфтлиги Хён Чун/Ён-Кью Лим жуфлигига қарши баҳ олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!