Ди Марияга янги харидор топилди

23 март, 21:30 712

Ди Марияга янги харидор топилди

 

 

Яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар мавсумида аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель ди Марияни қўлга киритиш учун бир неча жамоа курашиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Энди аргентиналик футболчини ўзига чорлаётган жамоаалр қаторига "Ювентус" қўшилди. Туринликлар бу мавсум Европа чемпионлар лигасида 88 миллион евро ишлаб топди. Улар бу маблағни айнан Анхель ди Мариянинг трансферига сарфламоқчи.

Бундан ташқари, "Ювентус" раҳбарияти ПСЖ билан яхши алоқада экани учун парижликларни бу трансферга кўндириш қийин бўлсамлигига ишонмода. Футболчининг трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилади.

SPORTS.uz