Дибала: 2017 йил “Ювентус” учун аталган бўлиши мумкин

1 май,2017, 15:18 487

Дибала: 2017 йил “Ювентус” учун аталган бўлиши мумкин

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибаланинг сўзларига кўра жорий мавсум Турин гранди учун аталган бўлиши мумкин.

“2017 йил “Ювентус” учун аталган бўлиши мумкин. Биз ўзимиз иштирок этаётган барча турнирларда мувоффақиятли иштирок этиб келяпмиз. Аммо, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш бу шунчаки иш эмас. Чунки, биздан бошқа яна 3та жамоа бу мусобақани ютишни истамоқда.

Агар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни уддаласак, кўзлаган мақсадимизга етишган бўлардик. Биз бунга жамоадошларимиз билан бирга интиляпмиз. Бу ғалаба “Ювентус”да узоқ йиллардан буён тўп суриб келаётган футболчилар учун муносиб соврин бўлар эди”, - дейди аргентиналик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.