Дибала Аргентина термасига ёрдам бера олмайди

22 март,2017, 18:05 515

Дибала Аргентина термасига ёрдам бера олмайди


Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала Италия чемпионати 29-туридан ўрин олган “Сампдория” – “Ювентус” (0:1) баҳсида жароҳат олганлиги сабабли, терма жамоасининг яқин вақт ичида бўладиган ўйинларида иштирок эта олмайди. 

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, ҳужумчи зудлик билан терма жамоани тарк этган ва жароҳатини даволашни бошлаб юборган. Шундай қилиб, Пауло Аргентинанинг ЖЧ-2018 саралаш доирасидан ўрин олган Чили (24 март) ва Боливияга (28 март) қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Paulo_Dybala

Бироқ у 2 апрель куни Италия чемпионати 30-турининг марказий баҳсида “Наполи”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.