Дибала: "Барселона" барибир "Барселона"

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала бугун бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барселона” Неймардек муҳим ўйинчиси билан ҳайрлашди, аммо унинг ўрни бошқа кучли футболчилар билан тўлдирилди. Улар ҳамон ушбу мавсум “Камп Ноу”да ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишмоқда. Шунинг учун биз ўз имкониятларимиздан юқори даражада фойдаланишимиз керак”, - дейди Дибала Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!