Дибала жорий мавсум "Барселона" дарвозасига энг тезкор голни киритди

12 апрель, 13:05 427

Дибала жорий мавсум

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари баҳси ўз якунига етди. Кўплаб ишқибозларнинг қизиқишларига сабаб бўлган учрашув туринлик футболчиларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала шу куни каталонияликлар дарвозасини ўйиннинг 7-дақиқакси (6:34) ўтиб бораётган бир пайтда ишғол этди. Бу эса жорий масум барча мусобақаларда “Барселона”нинг ўз дарвозасидан олиб чиққан энг тезкор голи бўлди.

Маълумот учун, аргентиналик футболчи “Ювентус”нинг сўнгги 7та уй учрашувида рақиблари дарвозасини 8 марта аниқ нишонга олишга эришган. Қизиғи шундаки, туринликлар Дибала гол урган барча ўйинларда фақат ғалаба қозонишмоқда.