Дибала умумий машғулотларга қайтди

18 апрель, 23:05 338

Дибала умумий машғулотларга қайтди


“Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибала “Барселона”га қарши ЕЧЛ 1/4 финал баҳси олдидан ўтказилган умумий машғулотларда тўлиқ иштирок этди, дея хабар беради La Gazzetta dello Sport нашри.

Аргентиналик футболчи “А” серияси “Пескара” (2:0) билан бўлган ўйинда жароҳат олган эди. Шундан сўнг унинг каталон клубига қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолган эди.

“Барселона” ва “Ювентус” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 19 апрель куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда “кекса синьора” йирик 3:0 ҳисобида зафар қучган эди.