Диего Коста: “Ман Сити”га қарши ўйин 3 эмас 6 очколик баҳсдир

5 апрель, 17:35 380

Диего Коста: “Ман Сити”га қарши ўйин 3 эмас 6 очколик баҳсдир

 

Англиянинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста бугун бўладиган “Манчестер Сити”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Ҳозир олдинги ўйиндаги мағлубиятни эслаш пайти эмас. Энди кейинги учрашувларда ғалаба қозониш зарур. “Манчестер Сити” билан бўладиган баҳс 3 эмас 6 очколик ўйиндир. Агар “шаҳарликлар” бу беллашувда мағлуб бўлишса чемпионлик пойгасидан чиқиб кетишади. Биз эса АПЛ ғолиблиги учун асосий номзод бўлиб давом этаверамиз. Қолаверса, “Суонси” – “Тоттенхэм” учрашувига ҳам кўп напса боғлиқ. Келинг яхшиси кутамиз, - дейди Коста.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” – “Манчестер Сити” ўйини бугун 00:00да бошанади. Томонларнинг биринчи даврадаги учрашувида “аристократлар” сафардан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган.