Диего Коста гол урди ва дарҳол майдондан четлатилди (видео)
Аввал хабар берганимиздек бундан бироз аввалроқ Испания Ла лигаси 18-туридан ўрин олган Мадриднинг “Атлетико” ҳамда “Хетафе” клублари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда “матрасчилар” Корреа ва Диего Косталар томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Эътиборлиси, яқиндагина "Атлетико" сафига расман қўшилган Коста ўйиннинг 62-дақиқасида сариқ карточка билан огоҳлантирилди. У 68-дақиқага келиб гол урди ва голни мухлислар бағрида нишонлади. Бу эса ҳакам томонидан унга иккинчи сариқ карточка кўрсатилишига сабаб бўлди ва у шу тариқа майдонни тарк этди.
Маълумот учун, Коста Ла Лига доирасида сўнгги марта 2010 йил қизил карточка олган эди.
Фикрлар