Диего Симеоне Ла лига тарихидаги энг яхши 20 мураббийдан бирига айланди

Мадриднинг “Атлетико” Ла лига 16-турида “Леванте”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу мадридликлар устози Диего Симеоненинг Ла лига доирасида қўлга киритган 145-ғалабаси бўлди ва бу борада Ла лига тарихидаги энг яхши 20 мутахассисдан бирига айланди.

Бироқ унда ўйинлар ва ғалабалар нисбати(228 ўйинда 145 ғалаба) ҳам эълон даражада ва бу борада Ла лига тарихида биринчи ўринда бормоқда – 63,9 % ўйинларда ғалаба. Бу борада ундан кейинги ўринни “Барселона” собиқ устози Йохан Кройфф бормоқда – 300 ўйинда 179 ғалаба (59,66 %).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!