"Динамо» - "Сўғдиёна" учрашуви вақти маълум

Олий Лига 8-тур доирасидаги «Динамо» - «Сўғдиёна» учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди.

29 апрель, шанба кунги «Динамо» - «Сўғдиёна» ўйини «Динамо» марказий ўйингоҳида соат 17:00 да бошланади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ёшлар Лигаси доирасидаги ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс эса 28 апрель, жума куни «Олимпия» стадионида соат 16:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Сўғдиёна» учрашувини бошқариб бориш Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!