“Динамо” – “Насаф” учрашувини Танташев бошқаради

 

“Насаф” навбатдаги 10-тур учрашувини сафарда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 13 май шанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:30да бошланади.

Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, мазкур учрашувни бухоролик ҳакам Ильгиз Танташев бошқаради. Ҳамшаҳарлари Хусниддин Шодмонов ва Абдураҳмон Қўлдошевлар унга қанотларда ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида учрашувда Александр Лупашко ишлайди. Тошкент шаҳридан.

Ҳакамлар ишини Фарҳод Абдуллаев назорат қилади. Учрашувга ЎзПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов ташриф буюради.

ЎзПФЛ, 10-тур

“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши)

13.05.2017. “Динамо” стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухородан)

Захира ҳаками: Александр Лупашко (Тошкент)

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов

Ильгиз Танташев бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги биринчи учрашувни бошқаради. Ўтган йилги чемпионатда эса “Насаф” иштирокидаги тўртта учрашувни бошқарган. Уларнинг иккитаси ғалаба ва иккитасида дуранг натижалар қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!