“Динамо” “Насаф”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

16 март, 10:40 348

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 23 ва 28 март кунлари Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари боис Олий Лигада қисқа танаффус юзага келади.

12 март куни 3-тур доирасида Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этган «Динамо» айни дамда Олий Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 4-тур ўйини бўлмиш «Навбаҳор»га қарши учрашув 31 март куни ўтказилиши инобатга олиниб, жамоамиз Қаршининг «Насаф» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишга ўзаро келишиб олди. «Насаф» жамоасининг 3-тур доирасида 18 март кунги «Бунёдкор»га қарши ўйини қолдирилган.

Самарқанд клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, «Динамо» – «Насаф» учрашуви 19 март, якшанба куни Самарқандда ўтказилади. Учрашув «Динамо» марказий стадионида соат 16:00 да бошланади. Чипталар баҳоси – 5 минг сўм.