“Динамо” футбол мактабига янги директор тайинланди

 

“Динамо” ПФК қошидаги футбол мактабида ўзгариш юз берди. Ўз вақтида “Динамо” клубида тўп сурган Бахтиёр Сатторов мактаб директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

2006–2008 йиллар давомида “Динамо” клубида тўп сурган Бахтиёр Сатторов, футболчилик фаолиятидан кейин 2013 йилда “Динамо” ПФК ижрочи директори лавозимида ишлаган эди. 2014–2016 йилларда эса Муборакнинг “Машъал” клубида катта мураббий сифатида фаолият кўрсатди. Жорий йилда эса “Шердор” клубида иш юритаётганди.

Болалар ва ўсмирлар футболида ишлаш бўйича яхши тажриба ва юқори малакага эга 32 ёшли мутахассис “Динамо” ПФК тасарруфидаги футбол мактабида иш бажаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!