949 0

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунида аёллар ўртасида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёра Келдиёрова ғалаба қозониб, навбатдаги чемпионликни расмийлаштирди.

Ушбу муваффақиятдан кейин маҳоратли спортчимиз ўз таассуротлари билан қуйидагича ўртоқлашди: "Бу йилги Ўзбекистон чемпионати ҳар йилгидан ҳам юқори савияда ўтмоқда. Яна бир бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган бўслам ҳам, шуни алоҳида таъкидлашим керакки, бу йилги чемпионликни қўлга киритиш ҳар қачонгисидан ҳам қийин бўлди. Терма жамоада ички рақобат жуда кучайган. Бу эса бизда аёллар дзюдоси ҳам қанчалик ўсиб бораётганидан далолат бермоқда. Ушбу Ўзбекистон чемпионати Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари аввалидан спортчиларни саралаб олишнинг биринчи босқичи бўлди"

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98