Доннарумма 18 ёшда? “Реал” 16 ёшли бразилиялик футболчини 45 млн еврога сотиб олди

 

“Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райоланинг айтишича, миланликлар иқтидорлик посбонга етарлича маблағ бермаяпти. Шу сабабдан ҳам 18 ёшли посбон “россонерилар”нинг келишув муддатини узайтириш таклифини рад этган.

“Доннарумма 18 ёшда. Ҳа, нима қилибди? “Реал” 16 ёшли бразилиялик футболчи Винисиусни 45 миллион еврога харид қилди. Унинг маоши қанча бўлишини биласизми? Ҳозир ёшнинг аҳамияти йўқ. Қўлингда иқтидори бўлган тарбияланувчингг бўла туриб, Мората ва Обамеянгга 2-3 баробар кўпроқ пул тўлашга тайёрсан”, – деди Райола.

Эслатиб ўтамиз, Жанлуижи Доннарумма “Милан” таклифини рад этганидан сўнг мухлислар ёш посбонни пулга ўч эканида айблади ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ўйинида унга қатара қалбаки долларлар сочди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!