Доннарумма "Реал"да ўйнашни ҳохламоқда

16 июнь, 10:20 210

Доннарумма

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиришни истаяпти. Бу ҳақда италиялик машхур журналист Жанлуки ди Марцио хабар бермоқда.

Хабарларга қараганда 18 ёшли голкипер “Реал” ҳамда ПСЖдан аниқ таклифга эга. Футболчининг ўзи Испания вариантини маъқул кўрмоқда. Таъкидлаш керакки, айни дамда Доннарумманинг олдида иккита йўл мавжуд: “Милан” билан шартномасини узайтириш ёки эркин агент сифатида “Реал”га йўл олиш.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси аъзосининг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Доннарумма «Милан» билан шартнома узайтиришни истамади

ПСЖ Доннарумма учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.