ПСЖ Доннарумма учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр

11 июнь,2017, 12:30 305

ПСЖ Доннарумма учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр

Яна бир йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган “Милан” дарвозабони билан ПСЖ клуби жиддий қизиқа бошлади.

Il Giornale нашрининг маълум қилишича парижликларнинг янги спорт директори Антеро Энрике эртага Италияга бориб, бу борада музокараларни бошлайди. Хабарларга қараганда ПСЖ 18 ёшли голкипер учун 40 млн евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доннарумма “Милан” таклиф қилган йиллик 4 млн евроли таклифни рад этган эди.

"МЮ"га керак бўлмай қолган Ибрагимович "Милан"га қайтиши мумкин

Биласизми, Мино Райола "Реал"га Доннаруммани сотиб олишни таклиф қилган