Доннарумманинг оиласидагилар дарвозабонга насиҳат қилишди

27 июнь, 18:20 313

Доннарумманинг оиласидагилар дарвозабонга насиҳат қилишди

Италиянинг “Милан” клуби голкипери Жанлуиджи Доннарумма афтидан жамоасида қоладиган кўринади.

Футболчининг агенти Мино Райола яқин кунларда “россонерилар”нинг раҳбарияти билан мижозининг келажаги борасида музокара ўтказади. 18 ёшли кипернинг оиласи эса унга “Милан”да қолишни маслаҳат беришгани айтилмоқда.

Илгарироқ, “Милан” спорт директори Массимилиано Мирабелли Доннарумманинг янги шартномаси борасидаги ишлар сокинлик билан ўтаётганини айтган эди.