Достонбек Турсунов: Мақсадимиз - финалга қадар бориш

Хабарингиз бор бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “А” гуруҳида ҳал қилувчи 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳусусан, бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз уммонлик тенгдошларига қарши майдонга чиқишди. Достонбек Турсуновнинг 36-дақиқада киритган ягона голи жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди. Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси тарихда илк бор Осиё чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.

Ушбу муҳим баҳсдан сўнг Достонбек Турсунов SPORTS.uz интернет-портали муҳбирига ўзининг ўйин ҳақидаги қисқача фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги баҳс қийин кечишини ва шу билан бирга ўта муҳим эканлигини аввалдан билган эдик. Шукурки, кўзлаган мақсадимизга эришдик.

Киритган голим аввало жамоамнинг фойдасига хизмат қилганидан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб шуни айтмоқчиманки, ушбу ғалабамизни куни кеча ўз байрамларини нишонлаган Ватан ҳимоячиларига бағишлаймиз.

Айни дамда терма жамоадаги йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Бизнинг мақсадимиз финалга қадар бориш. Бу йўлда қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, - дейди иқтидорли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!