Дзюдо усталари курашга ҳозир

11 март, 14:14 376

Дзюдо усталари курашга ҳозир

 

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича давом этаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи ҳалқаро турнирда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 200 нафарга яқин дзюдочи иштирок этмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочиларимиздан уч нафари бугун ғолиблик учун  курашга киришди.

73 килограмм вазн тоифасида ёш спортчимиз Жаҳонгир Алимардонов биринчи баҳсини Лондон олимпиадаси кумуш медаль совриндори венгриялик Миклош Унгварига қарши ўтказади.

Шу вазн тоифасида қатнашаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолиби Ҳикматиллоҳ Тўраев қирғизистонлик дзюдочи Ишен Аманов билан рақобатлашади.

Вазни 81 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида жаҳон кубоги финалчиси Суннатилло Азимов мезбонлар вакили Руфат Исмоиловдан мағлубиятга учради ва турнирни тарк этди.

SPORTS.uz