Дзюдочилар чемпионлик учун курашмоқда

 

Чирчиқ шаҳрида дзюдо бўйича 1997-1998 йилда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.

Чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан беш юз нафардан зиёд истеъдодли дзюдочилар ғолиблик учун куч синашади. Мусобақа иштирокчилари жами 16 та медаллар жамланмаси учун татамига чиқади.

Ўзбекистон чемпионатида маҳоратини намойиш этиб, совринли ўринларни эгаллаган дзюдочилар жорий мавсумда халқаро миқёсда ташкил этиладиган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!