Эжени Бушар Тасманияга йўл олди

Канадалик теннисчи Эжени Бушарга Тасмания штатининг Хобарт шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирнинг асосий тўр баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи “wild card” берилди.

 “Янги мавсумни Хобартда бўлиб ўтадиган мусобақада бошлашимдан хурсандман. “Wild card” учун мусобақа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу мусобақа “Australian Open – 2018” турнирига тайёргарлик кўришим учун катта фойда беради”, дейди Эжени Бушар.

Эслатиб ўтамиз, Эжени Бушар 2016 йили мазкур турнирнинг финалида иштирок этган ва франциялик Ализе Корнега 6:1, 6:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!