Эксклюзив. Жаҳон чемпиони бўлишни режалаштирган нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев билан интервью

  • 23 октябрь, 2017, 10:12
  • 0
  • Бокс

 

Профессионал рингда 10 та жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашев айни пайтда навбатдаги жангига тайёргарлик қилмоқда. Аввал хабар берилганидек, ўзбекистонлик боксчи 11 ноябрь куни АҚШда профессионал рингдаги 11-жангини ўтказади.

АҚШнинг Boxing Talk нашри маҳоратли боксчи билан интервью уюштирди. SPORTS.uz ахборот портали эса ушбу эксклюзив суҳбатнинг таржимасини тақдим этади.

“Мухлислар “нокаут устаси”нинг АҚШдаги дебютини кўриш учун Нью-Йоркдаги Nassau Coliseum мажмуасига ташриф буюради”, – деган сарлавҳа остида Boxing Talk журналисти  Ж.Леон Шоҳжаҳон Эргашев билан ўз интервьюсини бошлади.

– 11 ноябрь кунги жанг олдидан тайёргарлик қай тариқа ўтмоқда?

– Барчаси аъло даражада. Менга АҚШда ва умуман Детройт шаҳридаги Kronk Gym залида машғулотлар ўтказиш ёқяпти.

– АҚШдаги дебютиз ҳақида кўп гап-сўзлар бўлаётганди, ва ниҳоят, бу амалга ошмоқда. Бундан ташқари бу катта шоу бўлади ва у HBO телеканали орқали намойиш этилади. Бу борада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз.

– Тайёргарлигим аъло даражада ва мен 11 ноябрь кунги жангга тайёрман. Промоутерим барча ваъдалари устида турли, энди ўз вазифамни бажариш вақти келди. Нью-Йоркда, умуман бутун АҚШда мухлисларим бор. Ҳатто Россиядан ҳам 11 ноябрь кунги жангимни кўриш учун томошабинлар келади ва мен бу жаги шоуга айлантиришга тайёрман.

– Бундан буён аксарият жангларингиз АҚШда бўлиб ўтадими?

– Ҳа

– АҚШдаги дебютингиз олдидан қандайдир расмий баёнот бериш сизга қўшимча босим юкламайдими?

– Дунёдаги энг яхшилар қаторида бўлиш катта масъулиятни юклаётганини ҳис қиляпман. Бундай катта саҳнага чиқиш менга ўзимни дунё ва АҚШ бокс ҳамжамиятига кўрсатиш имконини беради.  

– Бўлажак жангни Маркис Хоуторнга қарши ўтказасиз. У ҳақда нималарни биласиз?

– Кимга қарши жанг қилишдан қатъи назар рақибни нокаут қилишни мақсад қиламан. Ҳар бир жангга жуда қаттиқ тайёргарлик кўраман.  

– Бўлажак жанг олдидан кучли томонингиз нимада деб ўйлайсиз?

– Мен яхши тайёргарлик кўраман, рақибларим қаттиқ зарбага эга эканимни, яъни панчерлигимни билади. Детройтдаги янги режимдаги машғулотлар менинг маҳоратимни ошириб, тактик жиҳатдан янги босқичга олиб чиқмоқда.

– Ғалабадан бошқа қандай натижани тахмин қиляпсиз?

– Рақиб ким бўлишидан қатъи назар нокаутга эришиш.

– 11 ноябрда ғалаба қозонганингиздан кейин нималар кутяпсиз?

– Мазкур жанг АҚШдаги саргузаштлар бошланиши бўлади. Келаси йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритишга ҳаракат қиламан.  

– Суҳбат якунида қандай фикр билдирмоқчисиз?

– Мен шунчаки профессионал боксчи эмасман. Мен жаҳон чемпиони бўлиб, тарихга кирмоқчиман. Мен АҚШдаман ва чемпионлик камари кимда бўлса, ўша билан жанг қиламан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!