Энди улар ҳақиқий «душман». Моуриньо ва Контенинг «АПЛ ҳикояси»

2216

Энди улар ҳақиқий «душман». Моуриньо ва Контенинг «АПЛ ҳикояси»

Жозе Моуриньо ва Антонио Конте ўртасидаги рақобат Премьер лига клублари ўртасидаги рақобатдан кўра жиддийроқ тусга кирди. «Челси»нинг собиқ ва ҳозирги мураббийлари ўтган мавсумда ўзларини худди иноқ ҳамкасб сифатида тутди, бу мавсумда эса бу сценарий ўзгариб кетди.

Гарчи «МЮ» ва «Челси» мусобақа пешқадамлигини Ситига топшириб қўйишган бўлсада, бу икки жамоаларнинг шижоати ҳали ҳануз сўнганича йўқ. Уларнинг қарама-қаршилиги ҳар доим барчанинг диққат марказида.

Бироз аввал фикр юритаётган мавзуга қайтамиз. Нима учун Моуриньо ва Конте чин маънода душманга айланиб қолишмоқда? Бунга нима сабаб бўлди?

Бу икки мутахассис ўртасидаги низо келиб чиқишига “Челси» устозининг Жозе тўғрисидаги номақбул сўзлари сабаб бўлди. Англия Кубогида Норвичга қарши учрашувда аристократлар нурсиз дуранг қайд этгач, Антонио Конте ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Моурни «сохта» ва «кичик одам» дея тасвирлаб қўяқолди.

“Челси»да ўтган пайтларда, жаноб «Special One» Арсен Венгер ва Рафаэл Бенитез билан жанжалларни пулга сотиб олар эди. Бироқ у ҳозир қизиллар тарафда. У энди «қизил иблислар»ни ноғорасига ўйнатиб юрибди. Бироқ Жозенинг «севимлилар рўйхатида» Гвардиоладан кейин биринчи ўринда турадиган «суюкли инсон»нинг номи энди маълум. У Антонио Конте.

Бу жуфтлик вакилларининг жиққа мушт бўлишларини АПЛ ишқибозлари ўтган мавсумдаёқ таҳмин қилишган эди. Конте табиатан босиқроқ инсонга ўхшаса ҳам, Моур ҳар қандай инсонни асабий ҳолатга тушуриб қўя оладиган характерга эга. Жозе ўтган мавсумдан бошлаб Юнайтед бош мураббийлигини қўлга киритган бўлса, Конте “Челси» устози этиб тайинланди. Дастлабки мавсум деярли «аҳил ва иноқлик» билан ўтди дейиш мумкин. Бироқ ёзги трансфер жуда ҳам қизим кетди. Жазирама ҳароратдаги ушбу фаслдан бошлаб Жозе ва Конте бир бирига ёв қараш қилишни бошлаб юборишди.

Трансфер бозорида бошланган «душманлик»

Ёзги трансфер ойнасининг дастлабки кунларида Ромелу Лукаку қаерга кетаётганини сўраганингизда, жавоб оддий бўлар эди. “Челси». Белгиялик ҳужумчи беш йиллик «айрилиқ»дан сўнг яна собиқ жамоасига қайтиши деярли аниқ бўлиб улгурган эди.

Бироқ якунда барчаси бошқача бўлди. Моур ўзининг собиқ шогирдини “Олд Траффорд»га «алдаб-сулдаб» олиб келди. У учун ҳатто шерик ҳам «сотиб олди», бу франциялик Пол Погба эди.

Тиниб тинчимас Моуриньога бахиллик (енг юқори босқичи) «ташҳиси» қўйилган бўлиб, «менда йўқми, сенда ҳам бўлмайди» дея иш кўрадиган мураббийлар қаторида сафнинг олди ўринларидан жой ола билган ғирром, бироқ абжир инсондир. У ҳатто Тьемуэ Бакайоко ҳамда “Челси» ўртасидаги музокораларни бузишни ҳам режалаштирган эди. Бу бу сафар унинг «ови» бароридан келмади.

Бундан ташқари, Жозе ва Антонио ўртасидаги келишмовчилик Неманя Матич сабаб ҳам бироз ёмонлашган эди. Португалиялик мураббий сербиялик тажрибали таянч ярим ҳимоячини ўзига оғдира олди ва Матич Манчестерга кўчиб ўтди.

Ўтган мавсумдаги аламли мағлубиятлар

“Челси» ва “Манчестер Юнайтед» жамоа вакиллари ўтган мавсум давомида уч бор тўқнаш келишди. Бироқ уларнинг устозлари бир-бирига тез-тез рўбарў келишди десак ҳам бўлаверади.

“Стемфорд Бридж»дан шармандали (4-0) мағлубият билан ортга қайтган “манкунияликлар» кўкламда ҳам таслим этилди. Ғарбий Лондонга ташриф буюрган Моуриньо шогирдлари 1-0 ҳисобида «Кўкларга» имкониятни бой бериб қўйишди ва турнирни чорак финалдаёқ тарк этишди.

 

Контенинг унга нисбатан бунчалик «ҳурматсизлик қилиши»ни «қизиллар» устози кутмаган эди. Унинг Антониога бўлган нафрати мана шу паллада яна бир поғонага юқорилаб бўлган эди.

АПЛнинг биринчи даврасида қабул қилиб олинган мағлубият жавобсиз қолмади. Маркус Решфорд ва Андер Эррера томонидан киритилган голлар «аристократлар»нинг уч очколик режасини барбод қилди. Аммо бу ғалаба Моурнинг Лондондаги шармандали ҳолат аламини ювиб кета олмас эди.

Контени тўхтатиш умиди Моуриньони тинч қўймас эди

Моуриньо каби Конте ҳам “Челси»даги биринчи мавсумидаёқ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олди. Бироқ Моур иккинчи мавсумда ҳам АПЛ тожини бошқаларга бериб қўймаган эди.

2015-йилдан буён иккинчи бор “Стемфорд Бридж»га ташриф буюрган «собиқ таржимон» бу сафар ҳам “Челси» мухлисларининг ғазабига учради. Португалиялик мураббий жамоаси Англия Кубогида “Челси»га мағлубиятга учраётган бир пайтда, ўзидан жуда ҳам фахрланишини барчага кўрсатиб қўйди. У мухлисларга қараб учта бармоғини кўрсатди яъни у «Кўклар» билан уч бор АПЛда ғолиб чиққанини ишора қилаётган эди.

Моуриньо Контенинг иккинчи мавсуми самарасиз якунланишини учун тараддуд ҳам кўриб қўйган эди. Бироқ Манчестер Сити устози Пеп Гвардиола ўзининг «ёқимтой дўстига» ўзи билмаган ҳолда ёрдам қилиб юборди. Бироқ «қизиллар» ҳам аввалдан ишлаб чиқилган режаларни уддалай олмай Жозени хуноб қилмоқда. Лекин Моур учун энг муҳими у “Челси» билан қайд этган натижани Конте такрорлай олмаслиги, бу кетишда шундай ҳам бўлади.

Улар иккинчи фронтда ҳам «жанг» қилишмоқда

Жозе Моуриньо “Челси» билан АПЛ, Англия Кубоги ёки Лига Кубогида бир неча бор ғолиб чиққан бўлсада, бироқ у лондонликлар билан ҳеч қачон Европа Чемпионлар Лигасида чемпионликка эриша олмаган. Антонио Контеда Моур қила олмаган ишни амалга ошириш имконияти бор. Бироқ бу учун аввал Плей-офф баҳсида Барселона тўсиғидан ўта олиш зарур. “МЮ» эса “Севилья»ни таслим этса бўлгани.

Агар воқеалар ривожи мана шундай давом этса, Моуриньо ва Конте ўртасидаги қарама-қаршилик қамрови бутун Европани эгаллайди ва улар иккинчи асосий фронтда «жанг» қила бошлашади.

Реванш

Шуни айтиш мумкинки, ўтган йилги АПЛ баҳсларида жамоалар турли хил ўйин кўрсатишди. Куз фаслида Лондонда аристократлар «бостириб келган» “манкунияликлар»ни тор-мор этган бўлса, кейинги йил баҳорида эса «қизиллар» “Стемфорд Бридж»даги шармандали мағлубият аламини олиша олди.

Ортда қолган АПЛ мавсуми “Челси» учун омадли якунланган бўлсада, Контени чуқур ўйга тўлдириб қўядиган ҳолатлар жуда кўп бўлди. Масалан, Моуриньо “Олд Траффорд»да «Кўклар»га қарши ўтган учрашувда шундай бир тактика қўлладики, Антонио ожиз қолганини ўзи ҳам англаб етди. Рақиб жамоанинг асосий футболчиларини «қулфлаб» қўйган Моур шогирдлари якунда ғалаба қозонишди.

Моуриньо ва Контенинг «АПЛ ҳикояси» ушбу мавсумда ранг-баранг воқеликка бой бўлиши табиий ҳол эди. Бу албатта ўз исботини топмоқда. Бу кетишда “Челси» ва “Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бир четда қолиб, Конте ва Моуриньо рақобати йил мавзусига айланиб қолмаса бўлгани.

Mirror, BBC Sport va Bleacher Report нашрлари маълумотларидан фойдаланилди.

Ёқубжон Сохибов