Эркин УМАРОВ: "Шашкачиларимиз Осиёда тенгсиз!"

16 апрель, 18:00 206

  Пойтахтимиздаги “Le grand plaza” меҳмонхонасида шашка бўйича Осиё чемпионати бошланди. Ўзбекистон шашка федерацияси Бош котиби Эркин Умаров мусобақа ҳақида шундай дейди:

  - 9,11,14,17,20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ҳамда катталар ўртасида 64 ва 100 катакли шашка бўйича Осиё чемпионати ўйинлари бошланди. Мусобақада 15 та мамлакатдан 200 га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини 40 нафардан ортиқ иқтидор эгалари ҳимоя қиляпти. Улар орасида шашка бўйича халқаро гроссмейстерлар Абдуқодир Тоштемиров, Алишер Ортиқов, Самандар Таланов, Сайёра Йўлдошеваларнинг борлиги бизни ғоят қувонтиради. Муғулистон, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон каби кучли давлат шашкачилари билан тенгма тенг келаётган вакилларимиздан умидимиз катта. Шашкачиларимиз Осиёда тенгсиз ҳисобланади!

Мусобақалар ҳар куни икки маҳалда бўлиб ўтмоқда: 09:00 ва 15:00 да.